Президент прописка масаласида Ҳукумат ва парламентга апрелгача муҳлат берди
Жамият
−
24 Январь 2020
8150Ўзбекистонда прописка тизими халқаро тажрибалар ўрганиб чиқилиб шу асосида ислоҳ қилинади. 2020 йил 1 апрелгача парламент ва Ҳукумат бу бўйича аниқ таклифлар бериши керак. Ўзбекистон Президенти Олий Мажлисга мурожаатида шу масалага алоҳида тўхталиб ўтди.
"Бу масаланинг қандай қийинлигини ҳаммамиз биламиз. Бу масалани ҳал қилмай 20-30 йил биз фуқароларимизни оёғига кишан қилганмиз. Агар улар Ўзбекисоннинг исталган ерида пропискага туриш ва ишлаш имкониятини қонуний яратмас эканмиз, гап билан бу ишлар амалга оширилмайди", деди Президент.
Давлат раҳбари сўзида давом этиб, барча тадбир иштирокчилари ҳам ўз вақтида уй олиш ва прописка каби муаммоларга дуч келганини айтиб ўтди.
“Мана ҳозир 50-60 га кирган ўрта ёшдагилар, оқсоқолларимиз хаётларида гувоҳ бўлишган. Тошкентга келиб ишлайман деганларга уй ҳам, прописка ҳам йўқ эди. Халқимиз ана шу орзу-истакларини ижобатини кўрса биздан рози бўлади”, деди давлат раҳбари.
LiveБарчаси