Марказий банк раисига янги биринчи ўринбосар тайинланди

Жамият 3382
image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари Илҳом Иброҳимович Норқулов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. Манбамизнинг маълум қилишича, у бошқа ишга ўтказилган.

Унинг ўрнига Ботир Эркинович Зоҳидов Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган. У бунгача Марказий банк раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Илҳом Норқулов 2019 йил майида Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланганди.

Ботир Зоҳидов эса 2017 йил августидан буён МБ раиси ўринбосари лавозимида ишлаётганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 87
Рейтинг: 3
t
×