БААдаги бозорда йирик ёнғин юз берди (видео)

Олам

Бугун, 5 август куни Бирлашган Араб Амирликлари таркибидаги Ажман амирлигида мева ва сабзавот бозорида йирик ёнғин юз берди. Бу ҳақда “Khaleej Times” хабар берди.

Ёнғин янги саноат зонасида чиққани айтилмоқда. Бир қанча ўт ўчириш машинаси ҳодиса жойига етиб борган.

Шунингдек, ёнғиннинг дастлабки ўчоғи эрон бозорида бўлиши ҳам мумкин. Бозор мева ва сабзавот бозорига ҳамда саноат зонасига яқин жойлашган.

Ажман фуқаро муҳофазаси хизмати автомобилларни бошқа йўллардан юришга чақирган.

“Ажман ўт ўчирувчилари ҳодиса жойини ўраб олишган ва сув ҳам кўпикдан фойдаланиб, алангани ўчиришга ҳаракат қиляпти”, дейилади хабарда.

Бозорга яқин шифохона эвакуация қилинган. Ҳозирча жабрланган ва ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот берилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин БАА

Баҳолаганлар

212

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг