Венус Уильямс ўзидан 8 ёш кичик актёрга турмушга чиқди
Спорт
−
24 Декабрь 2025 5420 1 дақиқа
Етти карра “Катта дубулға” турнири чемпиони ва дунёнинг собиқ биринчи рақамли теннисчиси, 45 ёшли америкалик Винус Уильямс ўзидан 8 ёш кичик даниялик актёр Андреа Претига турмушга чиқди. Бу ҳақда Уильямс ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.
Маълумотларга кўра, тўй маросими АҚШнинг Палм-Бич шаҳрида жорий йилнинг 20 декабрь куни бошланган ва 5 кун давом этган.
“Ҳа, бу рост. Биз турмуш қурдик. Бу орзу эди ва ҳали ҳам орзу”, деб ёзади Венус ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Венус Уилямс жорий йилнинг декабрь ойининг бошида ижтимоий тармоқлар орқали Прети билан унаштирилганини тасдиқлаган эди.
Маълумот учун, 45 ёшли Винус Уильямс беш карра Уимблдон чемпиони ва икки карра US Open яккалик баҳслари ғолиби ҳисобланади. Бундан ташқари, Уильямс бир марта яккалик баҳсларида (2000) ва уч марта жуфтлик баҳсларида (2000, 2008, 2012) Олимпия чемпиони бўлган.
Live
Барчаси20:04
31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025