Венгрия Президенти Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш таклифини ратификация қилди
Олам
−
06 Март
3115Венгрия Президенти Тамаш Шуйок кеча, 5 март куни Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш ҳақидаги аризасини ратификация қилувчи қонунни имзолади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бу Шуйокнинг янги лавозимдаги биринчи қарори бўлган.
Аввалроқ, 2 март куни Швециянинг Шимолий Атлантика альянсига қўшилиш ҳақидаги аризасини ратификация қилувчи ҳужжат Венгрия парламенти спикери Ласло Ковер томонидан имзоланган ва эълон қилиш учун мамлакат Президенти маъмуриятига юборилган эди. Венгрия парламентида 26 февраль куни Швециянинг аризаси маъқулланган.
Швеция 2022 йилда Россиянинг Украинага қарши уруши фонида қўшни Финляндия билан бир вақтда НАТОга аъзо бўлиш учун ариза берди. Финляндия расман 2023 йил 4 апрелда Шимолий Атлантика альянсига аъзо бўлди.
Айни пайтда Швециянинг НАТОга киришига Туркия ва Венгрия ўртасида келишув йўқлиги сабаб бўлди. Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған 2024 йил январь охирида Швециянинг иттифоққа қўшилиши протоколини тасдиқлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь