Венгрия элчиси ҳам Ўзбекистондаги миссиясини якунлаяпти
Жамият
−
21 Июль 2023
4601Венгриянинг Ўзбекистондаги элчиси Гюла Ковач дипломатик миссиясини якунламоқда. Бу ҳақда кеча, 20 июль куни Ўзбекистон Ташқи Ишлар вазири Бахтиёр Саидов маълум қилди.
Саидов Гюла Ковачга икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришдаги роли учун миннатдорлик билдирган.
“Венгрия Элчиси Гюла Ковач жанобларига мамлакатимиздаги фаолияти давомида Ўзбекистон-Венгрия икки томонлама муносабатларини стратегик шериклик даражасига кўтаришга қўшган муҳим ҳиссаси учун самимий миннатдорлик билдирдик. Жаноб Элчи Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлар экан, унга келажакда улкан муваффақиятлар тилаймиз”, деб айган Саидов ўз саҳифасида.
Маълумот учун, Дюла Ковач 2021 йил 27 декабрь куни Ўзбекистон Президентига ишонч ёрлиқларини топширган эди. У Тошкентда Венгрия элчихонасини очган ва унга 2016-2021 йилларда раҳбарлик қилган Петер Сантонинг ўрнини эгаллаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Сердар Бердимуҳамедов Туркманистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Язгули Маммедовни лавозимидан озод этган эди. Шунингдек, Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тимоти Торлот дипломатик миссиясини якунлаб, унинг ўрнигаТашқи ишлар вазирлигида Шарқий Ўрта ер денгизи департаменти бошлиғи вазифасида ишлаб келган Тимоти Смарт тайинланганди.
LiveБарчаси