Венесуэладаги зилзила зарари қарийб 20 млрд долларга баҳоланди

Олам

image

Венесуэлада жорий йил 24 июнь куни содир бўлган зилзилалар оқибатида етказилган тўғридан тўғри моддий зарар 19,6 миллиард доллар деб баҳоланди. Бу ҳақда Жаҳон банки хабар берди.  

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, умумий зарарнинг қарийб ярми 47 фоизи тураржой бинолари ҳиссасига тўғри келган. Шунингдек, инфратузилма 27 фоиз, нотурар бинолар эса 26 фоиз зарар кўрган.

Қайд этилишича, энг катта талафот Ла-Гуайра штати ва пойтахт ҳудуди Distrito Capital’да кузатилган. Ушбу икки ҳудуд умумий зарарнинг деярли ярмини ташкил қилган. Жаҳон банки баҳосига кўра, зилзиладан кейинги тиклаш ишларининг қай даражада тез амалга оширилиши Венесуэланинг иқтисодий тикланиши ва аҳолининг ижтимоий ҳолатига бевосита таъсир қилади.

Банкнинг маълум қилишича, агар мавжуд инвестициялар даражаси сақланиб қолса, қайта қуриш ишлари асосан бошқа лойиҳалар учун ажратилган маблағларни қайта йўналтириш ҳисобига амалга оширилади. Бу ҳолатда тиклаш жараёни 10 йилдан ортиқ давом этиши ва иқтисодий фаолликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Шу билан бирга, давлат ва хусусий инвестициялар кўпайса, қайта қуриш ишларини тезлаштириш ҳамда зилзиланинг иқтисодий ва ижтимоий оқибатларини юмшатиш мумкин бўлади.

Жаҳон банки Венесуэла ҳукумати ва халқаро ҳамкорлар билан биргаликда зарарни баҳолаш, тиклаш ҳамда қайта қуриш ишлари учун зарур бўлган техник ва молиявий ёрдам имкониятларини кўриб чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Венесуэлада содир бўлган вайронкор зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 5 минг 119 кишига етгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг