Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 600 нафарга яқинлашди
World
−
26 June 3016 1 minute
Венесуэладаги вайронкор зилзила қурбонлари сони 500 нафардан ошди. Бу ҳақда мамлакат президенти вазифасини бажарувчи Делси Родригесга таяниб, BBC хабар берди.
Делси Родригеснинг сўзларига кўра, айни пайтга келиб 589 киши вафот этган, жароҳатланганлар сони эса 2 980 кишини ташкил этмоқда.
Миллий ассамблея спикери Хорхе Родригеснинг маълум қилишича, зилзила оқибатида 8 та шифохона, 20 та савдо маркази ва 68 та инфратузилма объекти шикастланган. 250 та бино зарар кўрган ёки бутунлай вайрон бўлган.
Бир қатор мамлакатлар Венесуэлага қутқарувчилар ва гуманитар ёрдам жўнатди. АҚШ логистик кўмак кўрсатиш учун ҳарбий бўлинмаларини сафарбар қилди. Бразилия 36 нафар мутахассис ва дала шифохонаси бўлган ҳарбий-транспорт самолётини жўнатмоқда. Эквадор, Сальвадор, Мексика, Чили, Колумбия, Куба ва бошқа давлатлар ҳам ёрдам беришга тайёр эканликларини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 25 июнь куни кундузи Венесуэлада 39 сониялик фарқ билан иккита зилзила содир бўлганди: биринчи силкиниш Сан-Фелипе яқинида 7,2 магнитудали, ундан кейинги асосийси эса Юмаредан жануби-шарқда 7,5 магнитудали бўлди. Сейсмологлар камида 138 та афтершокни (қайта ер силкинишини) қайд этди.
Live
All