Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 2300 нафарга яқинлашди

Олам

image

Жорий йилнинг 24 июнь куни Венесуэла шимолида содир бўлган икки кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 2295 нафарга етди. Яна 11 минг 267 киши жароҳат олди. Бу ҳақда мамлакат Миллий ассамблеяси раиси Хорхе Родригес маълум қилди.

Унинг айтишича, БМТ ҳозирда қарийб 50 минг кишини бедарак йўқолганлар рўйхатига киритган. Улардан 30 мингга яқини табиий офатдан энг кўп зарар кўрган Ла-Гуайра порт ҳудудида бўлган.

“Қутқарувчилар вайроналар остидан қарийб 6,5 минг кишини тирик олиб чиқди. Бироқ омон қолганлар сони 20 минг нафаргача етиши мумкин, чунки кўпчилик мустақил равишда ёки яқинлари ёрдамида қутулишга муваффақ бўлган”, деган Родригес.

Шунингдек, зилзила оқибатида қарийб 13 минг киши бошпанасиз қолган.

Кеча, 1 июль куни Венесуэла президенти вазифасини бажарувчи Делси Родригес зилзила қурбонлари хотирасига бағишлаб мамлакат бўйлаб етти кунлик мотам эълон қилди.

“Венесуэла қалби вайронкор зилзилалар оқибатида ҳалок бўлган инсонлар учун қайғуга тўлди. Бугун, биз яқинларини йўқотган оилалар дардига шерикмиз ва жароҳатланганлар, бедарак йўқолганлар ҳамда табиий офатдан жабр кўрганлар учун дуо қиламиз”, деб ёзган у X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Венесуэладаги зилзиладан сўнг, осмон қизил рангга кирган эди. Ноодатий ушбу ҳодисага янги геологик жараёнлар эмас, балки атмосферадаги чанг ва майда парчаларнинг зарралари томонидан қуёш нурининг сочилиши сабаб бўлган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг