Венесуэлада зилзила қурбонлари сони 3,5 мингдан ошди
Олам
−
07 июл 589 1 дақиқа
Венесуэлада жорий йилнинг 25 июнь куни юз берган кетма-кет кучли зилзилалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 3 535 нафарга етди. Бу ҳақда “Deutsche Welle” хабар қилди.
Қайд этилишича, табиий офат оқибатида яна 16 740 киши турли даражада тан жароҳати олган, қидирув-қутқарув ишлари эса ҳамон давом этмоқда. Мамлакат расмийлари бедарак йўқолганлар сонини очиқламаган бўлса-да, БМТ уларнинг сони 50 минг нафаргача етиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Маълумот учун, 25 июнь кечаси Венесуэла шимолида, пойтахт Каракас яқинида 39 сония фарқ билан магнитудаси 7,2 ва 7,5 бўлган иккита кучли зилзила қайд этилган. Мутахассислар ушбу ҳодисани “сейсмик дублет” деб баҳоламоқда. Бу мамлакатда сўнгги 125 йил ичидаги энг кучли зилзила сифатида қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, кеча 6 июль Венесуэлада содир бўлган кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 3 342 нафарга етгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси