Венесуэладаги зилзила қурбонлари 3 мингдан ошди
Олам
−
10:11 274 1 дақиқа
Венесуэлада жорий йилнинг 24 июнь куни содир бўлган кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 3 342 нафарга етди. Бу ҳақда мамлакат парламенти спикери Хорхе Родригес маълум қилди.
Унинг билдиришича, жорий йилнинг 5 июль ҳолатига кўра, табиий офат оқибатида 16 740 киши жароҳатланган. Шунингдек, 17 345 киши бошпанасиз қолган, 86 мингдан ортиқ жабрланган оилага ёрдам кўрсатилган.
Қидирув-қутқарув ишлари давомида 6 462 киши вайроналар остидан қутқариб олинган. Бундан ташқари, 23 820 нафар жабрланувчига шифохона ва тиббиёт муассасаларида тиббий ёрдам кўрсатилган. Табиий офатдан зарар кўрган аҳолига 9 585 тонна озиқ-овқат тарқатилган.
Эслатиб ўтамиз, Венесуэлада 24 июнь куни тахминан 40 сония фарқ билан 7,2 ва 7,5 магнитудали иккита кучли зилзила содир бўлган эди. Бу мамлакатда сўнгги 125 йил ичида кузатилган энг кучли ер силкинишлари ҳисобланади.
Live
Барчаси10:42