Вазият кескинлашмоқда: Зеленский Донбассга йўл олади

Олам

image
0:00
0:00
download

Украина Президенти Владимир Зеленский бугун, 8 апрель куни Донбассга ташриф буюради. Бу ҳақда “Интерфакс – Украина” давлат раҳбари идорасига яқин манбага асосланиб хабар берди.

“Ташриф Донбассга бўлади”, дейди агентлик манбаси. Ташриф тафсилотлари ҳали очиқланмаган.

Сўнгги ҳафталарда минтақада оғирлашув кузатилди. Киев ва Донбасснинг ўзини эълон қилган республикалари бир-бирини сулҳ битимини бузишда айбламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Киев Донбассда уруш бўлишини истамаслигини, бироқ Украина армиясига ҳужум қилиш хавфи бўлган тақдирда Украина Донбассда ўқ узишини айтганди.

Ҳудуддаги вазиятнинг кескинлашуви фонида бир қатор давлатлар, хусусан Франция ва Германия хавотирга тушган бўлса, АҚШ Президенти Жо Байден Украинанинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини доимий равишда қўллаб-қувватлашини маълум қилган.

Сиёсий экспертлар эса Донбассдаги вазиятнинг кескинлашувини Украинанинг сўнгги пайтлардаги НАТОга қўшилиш томон фаол ҳаракатлари билан боғламоқда.

Маълумот ўрнида, Донбасс минтақаси Украинанинг Донецк ва Луганск ҳамда Россиянинг Ростов вилоятларини ўз ичига олади.  

Ушбу ҳудудда 2014 йилдан бери ҳарбий ҳаракатлар давом этмоқда. Конфликт бир томондан Украина Қуролли кучлари, иккинчи томонда икки алоҳида ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган Донецк ва Луганск Халқ Республикалари ўртасида бормоқда. Ушбу икки давлат Украинадаги 2014 йилги сиёсий инқироз вақтида вужудга келган.  Донецк ва Луганск Халқ Республикаларининг иккиси ҳам на Украина ва на жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

379

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг