Вазирлик: Аёл “Tashkent city” қурилишида вафот этган эри учун компенсация ололмаган
Жамият
−
14 Январь 2020
7383“Tashkent city” халқаро ишбилармонлик маркази қурилишда ҳалок бўлган ишчининг турмуш ўртоғи иш берувчи томонидан компенсация пули ололмай сарсон бўлган. Аёл Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига мурожаат қилган.
Вазирлик Матбуот хизматининг маълум қилишича, “Tashkent city”мажмуасида ўтган йилнинг 25 август куни Б.А.Эгамбердиев билан бахтсиз ходиса рўй берган. Ҳодиса қурилиш майдонининг 1-лот биринчи сонли 9 қаватли қурилиш биноси ёнидаги оқава сув учун коллектор трубаси “T.L.C.” МЧЖда содир бўлган.
Мазкур ҳолатни ўрганиш бўйича Давлат меҳнат инспекциясининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат техник инспектори бошчилигида комиссия тузилган. Ўрганишлар фуқаро билан содир бўлган бахтсиз ҳодиса ишлаб чиқариш билан боғлиқ деб топилган.
Натижада иш берувчи томонидан вафот этган фуқаронинг яқин қариндоши – турмуш ўртоғига компенсация пули тўлаб берилган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15