Вазирлар Маҳкамаси Ортиқхўжаевнинг Ариповга маслаҳатчи бўлганини рад этди

Жамият

image

Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси лавозимига тайинлангани ҳақидаги хабарлар ёлғон, ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Матбуот хизмати хабар берди. 

Бугун, 15 март куни QALAMPIR.UZ’га пойтахт Тошкентнинг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Вазирлар Маҳкамасида иш бошлагани, у Бош вазир Абдулла Ариповга маслаҳатчи бўлгани ҳақида хабарлар етиб келди. Таҳририят буларга аниқлик киритиш мақсадида кеча, 14 март куни Бош вазирнинг Матбуот котиби Бекзод Шукуров билан боғланди. 

Шукуров QALAMPIR.UZ мухбири билан суҳбатда шундай деди: 

“Лавозимга тайинлаш қайсидир даражадаги ҳужжат билан амалга оширилади. Лавозим даражасига қараб Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, қарори ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарори, фармойиши чиқиши керак. Ҳозирча бундай ҳужжат мавжуд эмас”.

QALAMPIR.UZ мазкур масалага кечанинг ўзида ойдинлик киритиб бўлган бўлсада, бугун, 15 март куни ижтимоий тармоқларда Ортиқхўжаевнинг Вазирлар Маҳкамасида иш бошлагани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Ҳатто, собиқ депутат, Табиат ресурслар вазири маслаҳатчиси Расул Кушербоев ҳам бу ҳақдаги хабарни ўзининг Telegram-каналига жойлаштирди. 

Эслатиб ўтамиз, 16 январь куни Президент ҳузурида бўлиб ўтган энергия ресурслари таъминоти юзасидан йиғилишда Шавкат Мирзиёев  Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни ишдан олганини эълон қилди. Унинг маълум қилишича, Ортиқхўжаев огоҳлантиришларга қарамай қишга лозим даражада тайёргарлик кўрмаган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳонгир Ортиқхўжаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made