Вазир ўринбосари ўқитувчилар маоши қачон 1000 долларга етишини айтди

Жамият

image

Ўзбекистонда 2024 йилга бориб ўқитувчиларнинг маошини 1000 АҚШ доллари эквивалентига етказиш режалаштириляпти. Бу ҳақда Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов матбуот анжуманида айтиб ўтди.

Вазир ўринбосарига кўра, 2018 йилдан бугунгача ўқитувчиларнинг маоши 2 босқичда оширилган. Аввал ўқитувчининг ўртача иш ҳақи 1,4 млн сўм атрофида бўлган бўлса, ҳозирги кунга келиб, 1,5 бараварга оширилиб, 2,6 млн сўмга етказилди.

“Президентимизнинг топшириғига кўра, ўқитувчиларнинг ойлигини 2024 йилгача халқона тилда айтганда 1000 долларга етказишни мўлжаллаганмиз ва бу масалада таклифлар тайёрланмоқда. Бу бўйича Молия вазирлиги билан ҳам ишлаймиз.

Қарор лойиҳаси ишлаб чиқилгач, уни албатта, жамоатчилик, хусусан, ўқитувчи-устозларимиз билан муҳокама қиламиз", деди Темур Комилов.

Темур Комиловнинг таъкидлашича, ўқитувчиларнинг маошини 1000 долларга етказишда уларнинг тоифаси ҳам инобатга олинади.


Мақола муаллифи

Теглар

маош ўқитувчи

Баҳолаганлар

521

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг