Вашингтон Хитойни Россияга ёрдам беришда айбламоқда. Бунга Пекин нима дейди?
Олам
−
27 Февраль 2023
9075Расмий Пекин АҚШ “Хитой Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатмоқда” деган айблови билан икки мамлакат ўртасидаги муносабатларга таҳдид ва босим қила олмаслигини таъкидлади. Бу ҳақда бугун, 27 февраль куни Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мао Нинг маълум қилди.
Қайд этилишича, Мао Нинг Оқ уйнинг Хитой Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатиши ҳақидаги тобора кучайиб бораётган айбовларини Қўшма Штатларнинг Хитой-Россия муносабатларига ҳужум қилиши деб баҳолаб, Пекин АҚШнинг таҳдидлари ва босимига тоқат қилмаслигини айтган.
“Вашингтон Киевни доимий равишда ҳалокатли қуроллар билан таъминлайди, шунингдек, Пекин билан эришилган келишувларга риоя қилмай, Тайван оролига қурол сотади. АҚШ дунёга бу бўйича изоҳ бериши керак”, деган ТИВ вакили.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Хитойнинг Россияга ҳарбий ёрдам юбориши мумкин эканини айтганди. АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ҳам Вашингтон тез орада Хитойнинг Россия томонига ҳарбий ёрдам кўрсатаётганига оид баъзи далилларни эълон қилишини билдирганди.
Алибек Бейжанов
LiveБарчаси