НАТО Хитойга ишончи йўқлигини айтди

Олам

image

НАТО Хитойга ишонмайди, чунки у Россиянинг Украинага босқинини қораламади. Бу фикр бугун, 24 февраль куни НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг томонидан Эстония пойтахти Таллиндаги матбуот анжуманида Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича Хитой таклиф қилаётган режасига берган изоҳида айтиб ўтилди. 

“Хитой таклиф қилаётган тамойилларга келсак, биринчидан, Хитойга ишонч йўқ, чунки улар Россия босқинини қоралай олмадилар. Ва улар босқиндан олдин Россия билан чексиз дўстлик тўғрисида шартнома имзолади”, деган Столтенберг.

Бундан ташқари, НАТО Хитой Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатишни мумкин деб ўйлайди. Альянс Бош котиби ҳам Хитойни диққат билан кузатиб бораётгани, унинг Россияга қурол-яроғ етказиб беришни кўриб чиқаётгани аломатларини пайқаганини айтган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой ТИВ Украина инқирозини сиёсий йўл билан ҳал қилиш бўйича таклифлар киритилган ҳужжатни эълон қилган эди. Унда 12 банд, жумладан, ўт очишни тўхтатишга чақириш, хавфсизлик соҳасидаги барча мамлакатларнинг қонуний манфаатларини ҳурмат қилиш, Украинадаги гуманитар инқирозни ҳал қилиш, Москва ва Киев ўртасида ҳарбий асирларни алмашиш, шунингдек, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг тегишли қарорисиз бир томонлама санкцияларни қўллашни бекор қилиш каби бўлимлар бор эди. Кейинчалик Украина Президенти Владимир Зеленский Хитой Киев ва Москва ўртасидаги можарони ҳал қилиш ҳақида гапираётганини ижобий ҳолат деб билишини айтди.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

НАТО Хитой Украинага босқин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг