Варан иккита муҳим учрашувни ўтказиб юборади

Спорт

image

“Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Рафаэль Варан Англия премьер лигаси доирасида “Арсенал” ва “Кристал Пэлас”га қарши ўйинларда жамоасига ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда манкунианликлар матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, франциялик футболчи UEFA Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган “Аталанта”га қарши ўйинда (2:2) олган жароҳатидан аллақачон тузалган. Бироқ, “Қизил иблислар” мураббийлар штаби футболчининг жароҳати қайталаниши мумкинлигидан хавотирда.

МЮ устози Майкл Керрик Варанни мажбуран қайтаришни истамаяпти. Мураббий қўшимча дам олган ҳимоячи АПЛнинг навбатдаги ўйинларига яхши тайёргарлик кўришига умид қилмоқда.

Маълумот учун, жорий мавсумда Рафаэль Варан барча турнирларда 9 та ўйин ўтказиб, битта голга ассистентлик қилган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

АПЛ Арсенал МЮ Кристал Пэлас Варан Майкл Керрик

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг