Валерий Меладзе Россияга 3 минг доллар тўлаши керак
Олам
−
16 Ноябрь 2023
4400Россиялик қўшиқчи Валерий Меладзенинг солиқ бўйича қарздорлиги 3 минг долларга етди. Бу ҳақда “Газета.ru” нашри хабар берди.
Билдирилишича, хонанда бу мамлакатда концерт бермаса-да, Россияда жойлашган МЧЖ унга миллионлаб пул келтиришда давом этмоқда. Шу сабабли ҳам қўшиқчининг Россия Федерацияси Федерал солиқ хизмати олдидаги қарзи 275 минг рубль (3 минг 84 АҚШ доллари)га етди.
Гап шундаки, у “Vantage” МЧЖ асосчиларидан бири ҳисобланади. Ушбу компания Москвадаги савдо маркази Бирюлёво Восточноеда жойлашган. Манбага кўра, ушбу компания биргина 2022 йилнинг ўзида умумий ҳисобда 15 миллион 700 минг рубль (176 минг 54 доллар) даромад олган.
Маълумот учун, Валерий Меладзе Қрим автоном республикаси ва Россияда хизмат кўрсатган артист ҳамда Чеченистон республикаси халқ артистидир. У яна бир машҳур хонанада Мот билан “Сколько лет” дуэти, “Сера”, “Мама, не горюй” каби қўшиклари билан танилган. 2022 йил 24 февралда Украинада ҳарбий операция бошланганидан кейин Меладзе Россия расмийларининг ҳаракатларини кескин қоралаган ва мамлакатни тарк этган. Хабарларга кўра, ҳозир у Италияда яшайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ яна бир таниқли россиялик хонанда Алла Пугачева ҳам солиқ тўламаганликда айбланган ва Солнечногорск маъмурияти томонидан судга даъво киритилганди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь