Исмоилов бош Олий Мажлисдагилар вакцина олмаганларга чекловлар жорий қилишни тавсия этмоқда
Жамият
−
17 Июль 2021
6618Аҳолини коронавирусга қарши эмлаш жараёнини тезлаштиришда рағбатлантириш ҳамда қўшимча имтиёзлар бериш ёки ҳаракатларни чеклаш воситаларини кенг қўллашнинг аниқ механизмлари ишлаб чиқилиши мумкин. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида айтиб ўтилди.
“Бугунги кунда Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланишни камайтириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Афсуски, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинаётган кунлик касалланишлар ва вафот этаётганлар ҳақидаги хабарлардан кўриш мумкинки, коронавирус аҳоли ўртасида жуда тез тарқалиб бормоқда”, деган Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов.
Шу боис, ялпи мажлис давомида депутатлар томонидан билдирилган таклифлар асосида Республика махсус комиссиясига коронавирус инфекцияси билан касалланиш ва унинг тарқалиши хавфи юқори бўлган ҳамда меҳнат фаолияти давомида кенг жамоатчилик билан бевосита мулоқотга киришидаган аҳоли қатламини эмлаш ишларини мумкин қадар тезлаштириш ва жадаллаштириш бўйича тавсиялар берилган.
Қонунчилик палатаси спикерининг маълум қилишича, аҳолини коронавирусга қарши эмлаш жараёнини тезлаштиришда рағбатлантириш ҳамда қўшимча имтиёзлар бериш ёки ҳаракатларни чеклаш воситаларини кенг қўллашнинг аниқ механизмларини ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланган.
“Биринчидан, карантин чораларини, шу жумладан ўз ходимларининг эмланишини етарлича таъминлаган (жамоавий иммунитетга эришган), ташриф буюрувчи мижозларга нисбатан етарли талаблар ўрнатилган ҳолда хизмат кўрсатиш, умумий овқатланиш корхоналарига тааллуқли карантин чекловларини енгиллаштириш, яъни чекланган муддатдан ташқари вақтларда ишлашга рухсат бериш амалиётини жорий қилиш;
Иккинчидан, ўз вақтида ва ихтиёрий равишда эмланган ходимларни иш берувчилар томонидан рағбатлантириш, эмланишни асоссиз равишда рад этган ходимларга нисбатан эса, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган чораларни қўллаш амалиётини кенг жорий этишни тарғиб қилиш;
Учинчидан, эмланганларга нисбатан имтиёз олиш имкониятларини бериш (иш берувчи томонидан меҳнат фаолиятига отгул бериш, уларни моддий рағбатлантириш ва бошқалар), асоссиз равишда эмланмаган 18 ёшдан юқори фуқароларга айрим чекловлар ўрнатишни (спорт ўйингоҳлари, концерт, кино ва бошқа оммавий тадбирларга қўймаслик) жорий этиш масаласини кўриб чиқиш тавсия этилди”, дейди спикер.
Аввалроқ, Ўзбекистонда Қонунчилик палатаси депутатларининг деярли ярми ўз хоҳишига кўра эмлангани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь