Ўзбекистонда депутатларнинг қанчаси коронавирусга қарши эмлангани очиқланди
Жамият
−
17 Июль 2021
12487Ўзбекистонда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг 70 нафари ихтиёрий равишда эмланган. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов маълум қилди.
Нурдинжон Исмоилов айни пайтда ушбу инфекцияга қарши курашда энг самарали тадбирлардан бири “эмлаш” эканлигини, бундан бошқа чора йўқлигини соҳа олимлари эътироф этаётганини таъкидлаган.
“Шунга қарамасдан ҳозирги кунга қадар қуйи палата депутатларининг 70 нафари ихтиёрий равишда эмланган холос. Қолган 75 нафар депутат коронавирусга қарши вакцина олмагани, шунингдек, қуйи палата девони ходимлари ўртасида эмланганлар сони камлиги ҳам салбий ҳолат албатта.
Аслида биз, тиббиёт ходимлари ишини кўпайтирмасдан, оиламиз, яқинларимиз, ҳамкасбларимиз ва дўстларимиз ҳаётини хавфга қўймасдан аввало, ўзимиз намуна бўлишимиз лозим. Қолаверса, коронавирусга қарши эмлаш бўйича тарғибот ташвиқот олиб боришимиз, унинг ижобий самарасини аҳолининг барча қатламларига кенг тушунтиришимиз зарур”, деган спикер Нурдинжон Исмоилов.
Маълумот учун, 16 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жами 5 521 020 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 3 445 376 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 1 520 271 нафарни,
3-босқич эмланганлар 555 373 нафарни ташкил қилди.
LiveБарчаси