Вакцина олган одамга совуқ сув ичиш мумкин эмасми?
Саломатлик
−
17 Май 2021
7156Коронавирусга қарши вакцина олган фуқаро 3 кун мобайнида чўмилиши, офтобда юриши ёки оғир жисмоний меҳнат қилиши мумкин эмас. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходими Насиба Тоирова маълум қилди.
“Коронавирусга қарши вакцина олган фуқаро 3 кун мобайнида чўмилиши, офтобда юриши ёки оғир жисмоний меҳнат қилиши мумкин эмас. Иложи борича, шу муддат давомида ўзини эҳтиёт қилиши талаб этилади. Совуқ сувдан фойдаланманг ва ичманг деган тавсияда ҳам маъно бор”, дейди у.
Тоированинг сўзларига кўра, у кунларда об-ҳавонинг ўзгариши, яъни салқин тушиши кузатилган. Бундай пайтда совуқ ичимликларни ичиш оқибатида томоқ оғриши ёки шамоллаш ҳолатлари юзага келиши мумкин.
LiveБарчаси