“Вагнер” раҳбари Бахмутдаги рус позицияси хавф остидалигини айтди

Олам

image
0:00
0:00
download

Россиянинг “Вагнер” ёлланма қўшинлари раҳбари Евгений Пригожин, агар унинг қўшинлари ўқ-дорилар билан таъминланмаса, Украина шарқидаги Бахмут шаҳри атрофидаги Россиянинг позицияси хавф остида қолиши ҳақида огоҳлантирди.

Пригожиннинг айтишича, агар унинг кучлари февраль ойида Москва томонидан ваъда қилинган ўқ-дориларни олмаса, Бахмут яқинидаги Россиянинг фронт чизиғи қулаши мумкин.

“Ҳозирча биз сабабини аниқлашга ҳаракат қилмоқдамиз: бу оддий бюрократиями ёки хиёнатми?” дейди Пригожин ўқ-дорилар йўқлигига ишора қилиб.

Таъкидлаш жоизки, ёлланма қўшин бошлиғи мунтазам равишда Россия мудофаа кучларининг юқори даражали генералларини танқид қилиб келади. Жорий йилнинг февраль ойида ҳам у Мудофаа вазири Сергей Шойгу ва бошқаларни ўз одамларига ўқ-дорилар етказиб бермагани учун хиёнатда айблаган. 4 март куни “Оркестр Вагнера” Telegram-каналида эълон қилинган қарийб тўрт дақиқалик видеода эса Пригожин агар Россия урушда мағлуб бўлса, ҳукумат унинг қўшинларини айбдор қилиб қўймоқчи эканидан хавотирда эканини айтган.

“Агар Вагнер ҳозир Бахмутдан чекинса, бутун фронт қулаб тушади. Вазият Россия манфаатларини ҳимоя қиладиган барча ҳарбий тузилмалар учун ёқимли бўлмайди”, дейди Пригожин.


Мақола муаллифи

Теглар

Вагнер Россия босқини Бахмут

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг