Вьетнам бозорларида коронавируснинг “яширин манбаси” аниқланди
Олам
−
10 Июнь 2020
12095Вьетнам бозорларида сотилган ёввойи ҳайвонлар орасида оддий каламушларнинг учдан бир қисми ва ҳар ўн олтинчи бамбук каламушидан бири коронавирусларнинг турли штаммларини ташувчиси эканлиги аниқланди. Ушбу ҳайвонлар навбатдаги эпидемиянинг манбаи бўлиши мумкин. Олимларнинг бу ҳақдаги фикрлари bioRxiv электрон илмий кутубхонасида эълон қилинган мақолада келтирилди.
"Биз ҳайвонларни тутиб олишдан тортиб, ресторанларгача етиб бориш даврини ўргандик. Шу йўл билан вирус юқтирган ҳайвонларнинг сони тез суръатлар билан ўсиб бораётганини аниқладик. Ушбу вирусларни одамларга юқтириш хавфини камайтириш учун биз ёввойи ҳайвонларни овлаш, сотиш ва ташишни чеклашни маслаҳат берамиз", деб ёзади олимлар.
Коронавирус қўзғатувчиси нафақат инсон танасига, балки бошқа кўплаб сут эмизувчиларга ҳам кириши мумкин. Яқинда биологлар ва ветеринар шифокорлар бу ҳайвонлар сирасига макаки маймунлари, юмронқозиқлар ва мушуклар киришини аниқлашди. Инфекция уларга деярли одамларга таъсир қиладиган даражада таъсир қилади.
Эпидемиологларнинг таъкидлашича, касалликнинг асл манбаи хитой кўршапалаклари бўлган. Маълумотларга кўра, ушбу жониворларнинг гўшти Ухань бозорларида сотилган. Шунга қарамай, зоолог ва ҳайвонларнинг юқумли касалликлари бўйича мутахассислари коронавирус инфекциясининг юқумли касалликлар авлодини излашни давом эттирмоқда.