Расман: энди коронавирус беморлари уйда ҳам даволанади
Жамият
−
30 Июнь 2020
18337Ўзбекистонга Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори билан жорий йил 5 июль санасидан бошлаб коронавирус инфекциясини юқтирган беморларни даволаш билан боғлиқ қуйидагиларни назарда тутувчи янгича тартиб жорий этилмоқда:
• касаллик аломатларисиз кечаётган енгил шаклдаги беморлар шифокор тавсиялари асосида, санитария-гигиена қоидалари ҳамда парвариш учун зарур шароитлар мавжуд бўлганда, уй шароитида даволанишига рухсат этилади;
• шифохоналарда ва уй шароитида даволанаётган касаллик аломатларисиз кечаётган енгил шаклдаги беморлар 10 кун муддатда клиник белгилари кузатилмаган тақдирда назоратдан чиқариш амалиёти жорий этилади;
• коронавирус инфекцияси тасдиқланган бемор билан бирламчи мулоқотда бўлганлар 14 кунлик карантин муддатини уй шароитида ёки тасдиқланган рўйхатга асосан меҳонхоналарда барча санитария-эпидемиология ва карантин чекловларига риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилади;
• бирламчи скрининг тест таҳлиллари мусбат натижа берган намуналарни тасдиқлаш таҳлилларини ўтказиш ваколати Бош санитар шифокор кўрсатмаларидан келиб чиқиб ҳудудий санитария-эпидемиологик осойишталик марказларига берилади;
• аҳолининг популяцион маълумотлар базасини яратиш мақсадида коронавирус антитаначаларига ИФА текширишларига, давлат тиббиёт муассасалари билан бир қаторда, хусусий соғлиқни сақлаш секторидаги тиббиёт муассасалари ҳам жалб этилиши мумкин.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Касаллик аломатларисиз кечаётган енгил шаклдаги беморларни уй шароитида даволаш ва парваришлаш тартиби ишлаб чиқилади ҳамда қабул қилинади.
Шунингдек, ички ишлар ва Миллий гвардия органлари ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан уй шароитида даволанаётган касаллик аломатларисиз кечаётган енгил шаклдаги беморлар ва карантинга олинган мулоқотдагиларни яшаш манзили бўйича қатъий назорат олиб борилади.
Касаллик аломатларисиз кечаётган енгил шаклдаги беморларни уй шароитида даволаш ва парваришлаш тартибини бузган фуқароларга нисбатан эпидемияларга қарши кураш талабларини бузганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарлик чоралари қўлланилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев коронавируснинг енгил шаклига чалинган ёки касаллик аломатларсиз ўтаётган беморларни уйда даволаш тизимини йўлга қўйиш бўйича топшириқ берганди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь