ЎзЛиДеП ёш болали аёлларни ишсизликдан суғурталаш тизимини жорий қилмоқчи
Жамият
−
22 Октябрь
1769Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутатлигига ЎзЛиДеПдан кўрсатилган номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда.
Янгиҳаёт туманидаги Чоштепа, Орият, Янги Чоштепа ва Янги Дархон маҳаллаларида ташкил этилган учрашувда партиянинг келгуси беш йилликдаги устувор вазифаларига яна бир карра тўхталиб ўтилди.
Жумладан, учрашувда жамиятда аёллар тадбиркорлигини фаоллаштиришга қаратилган сиёсатни изчил давом эттириш, аёлларнинг масофавий меҳнат ва рақамли тадбиркорлик бўйича кўникмаларини оширишга жиддий эътибор қаратиш орқали улар орасидаги ишсизлик даражасини 2 марта камайтириш бўйича ЎзЛиДеП сайловолди дастуридаги устувор вазифаларга тўхталиб ўтилди.
Партия туғруқ таътилидаги аёллар учун онлайн ишлаш тизимини жорий этиш юзасидан ҳуқуқий асослар яратилиши бўйича изчил иш олиб боради. Тадбиркорлик субъектларининг ёпилиши натижасида ишсиз қолган ёш болали аёлларни қўллаб-қувватлаш учун уларни ишсизликдан суғурталаш тизимини жорий қилишни мақсад қилган.
ЎзЛиДеП кексалар соғлигини тиклаш ва мазмунли дам олиши учун алоҳида дастур қабул қилиш таклифини илгари сурмоқда. Партия мамлакатдаги уч миллиондан ортиқ нуронийлар ҳар йили бепул тиббий кўрикдан ўтказилиши, шифохона ва сиҳатгоҳларда даволаниши, улар учун мамлакат бўйлаб саёҳатлар ташкил этилишига кўмаклашади.
Учрашувда қатнашган сайловчилар ЎзЛиДеПнинг мақсад ва ғояларини тўлиқ қўллаб-қувватлашди.