Ўзкомназорат Twitter, Вконтакте ва WeChat'га кўрсатма берди
Жамият
−
30 Май 2021
4360Ўзбекистон Республикаси ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича далват инспекцияси – Ўзкомназорат жорий йил май ойида ваколатли давлат органлари томонидан мониторинг ўтказилган мониторинг натижаларини эълон қилди.
Ўрганиш натижасига кўра, “Mail.ru Group” компаниясининг Вконтакте, “Twitter Inc” компаниясининг Twitter ҳамда “Tencent-Inc” компаниясининг WeChat ижтимоий тармоқларида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсига доир маълумотларига “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонуннинг 271-моддаси талабларига риоя этмаётган ҳолда ишлов берилаётгани аниқланган ва бу ҳақида Ўзкомназоратга хулоса киритилган.
“Вконтакте”, “Twitter” ва “WeChat” ижтимоий тармоқларида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсига доир маълумотларга қонун талабларига зид равишда ишлов берилаётгани учун Ўзкомназорат томонидан “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Қонуннинг 271-моддаси талабларига риоя этилишини таъминлаш чораларини кўриш юзасидан “Mail.ru Group”, “Twitter Inc” ва “Tencent-Inc” компанияларига кўрсатмалар берилди”, дейилади хабарда.
Аввалроқ, Ўзбекистон фуқароларига доир маълумотларга ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ишлов беришда, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғида ишлов беришда уларни жисман Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган техник воситаларда йиғилиши ва сақланишини таъминлаш мақсадида хорижда фаолият юритаётган “Facebook Inc.” (Facebook Messenger, Instagram, WhatsApp), Google (Google Messenger, YouTube), Mail.ru (Вконтакте, Одноклассники), Microsoft Skype, Telegram, Tencent Wechat, TikTok, Twitter, Yandex (Яндекс такси, Яндекс карты, Яндекс мессенжер, Яндекс.деньги) компанияларига қонунчилик талабларини бажариш ҳақида мурожаат хатлари юборилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь