“Ўзкимёсаноат” раҳбарига ўринбосар тайинланди
Жамият
−
23 Январь
3827Жаҳонгир Ибодуллаевич Мустафоев “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раисининг молия-иқтисодиёт ва трансформация масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда ташкилотнинг матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар Жаҳонгир Мустафоев “Қўнғирот сода заводи” МЧЖ ҚК бош директори сифатида ва бир неча йиллар давомида банк-молия соҳасида масъулиятли лавозимларда фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президентининг тегишли қарорига мувофиқ Зокир Эшпўлатов Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари – Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги директори лавозимига тайинланганди.
LiveБарчаси
Қибрайдаги ёнғин ўчирилди.
24 Март
Дўрмонга ўт кетди.
24 Март