“Ўзкимёсаноат” раҳбарига ўринбосар тайинланди

Local

image

Жаҳонгир Ибодуллаевич Мустафоев “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раисининг молия-иқтисодиёт ва трансформация масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда ташкилотнинг матбуот хизмати хабар берди.

Тайинловга қадар Жаҳонгир Мустафоев “Қўнғирот сода заводи” МЧЖ ҚК бош директори сифатида ва бир неча йиллар давомида банк-молия соҳасида масъулиятли лавозимларда фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президентининг тегишли қарорига мувофиқ Зокир Эшпўлатов Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари – Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги директори лавозимига тайинланганди. 


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends