Энергетика вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Local

image

Умид Мамадаминов ва Умаржон Эгамбердиев энергетика вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори имзоланди.

Унга кўра, Умид Маҳмудович Мамадаминов – Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. 

Умид Мамадаминов бунга қадар Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шунингдек, Президентнинг қарори билан Умаржон Усмоналиевич Эгамбердиев – мамлакат Энергетика вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. 

Умаржон Эгамбердиев бунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг энергетик хавфсизлик бўйича вакили бўлинмасининг етакчи инспектори лавозимида ишлаб келаётган эди. 


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends