Ўзини томдан ташлаган 18 ёшли қизнинг ёнидан хат чиққан
3-саҳифа
−
02 Июнь 2023
46724Жиззах вилоятида ўзини кўп қаватли уйнинг томидан ташлаб, жонига қасд қилган 18 ёшли қизнинг ёнидан хат топилди.
Мудҳиш ҳолат жорий йилнинг 1 июн куни соат 12:30 ларда Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманининг “Заргарлик” МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уйларда содир бўлган. Шу атрофда савдо қилаётган аёл воқеага гувоҳ бўлган. Унинг айтишича, марҳума ўзини ташлашидан олдин ушбу уйлар атрофига бир неча маротаба келиб кетган.
“Соат 12:00 ларда бу қиз келиб, дом томонга кетди. Домимиз беш қўлдек кўриниб туради. Қараб ўтирган эдим: ўрангани учун тепадан катта бир қуш каби тез тушди. Ерга тарсиллаб тушганидан кейин бу одам эканини билдим”, дейди гувоҳ.
Шунингдек, марҳуманинг чўнтагида пуллари ва хати бўлган.
“Хатини олиб кетишди. Хатида “ўзим учун ўзим жавоб бераман”, деган сарлавҳалари бор экан. Шунингдек, “укамни яхши кўраман”, деган ёзувлар ҳам бор эди”, дейди воқеага гувоҳ бўлган аёл.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.
LiveБарчаси