Ўзини 3-қаватдан ташлаган 11-синф ўқувчиси бўйича маълумот берилди
3-саҳифа
−
14 Апрель 2023 20614 1 дақиқа
Аввалроқ Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида 11-синф ўқувчиси ўзини учинчи қаватдан пастга ташлагани ҳақида хабар берилганди. Ҳолат юзасидан шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълумот берди.
Келтирилишича, мазкур воқеа бугун, 14 апрель куни тахминан соат 10:15 ларда Бектемир туманидаги 289-сонли умумтаълим мактабида содир бўлган. Катта танаффус чоғида 11-синф ўқувчиси С.А. мактабнинг ички бино қисми 3-қавати ойнасидан ташқарига қараганида ўз мувозанатини йўқотган ва пастга тушиб кетган.
Шундан сўнг, ўқувчилар бу ҳақда мактаб маъмуриятини хабардор қилган. Мактаб ҳамшираси ўқувчи С.А.га биринчи тиббий ёрдам кўрсатган, сўнгра у шифохонага етказилган. Айни пайтда С.А.нинг саломатлиги яхши ва жароҳат олмаган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь