Тошкентда 11-синф ўқувчиси ўзини 3-қаватдан ташлагани айтилмоқда

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида 11-синф ўқувчиси ўзини учинчи қаватдан пастга ташлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов мазкур ҳолат ўрганилаётганини маълум қилди.

“Яшнобод туманидаги мактабда 11-синф ўқувчиси 3-қаватдан пастга тушиб кетгани ҳақидаги хабар ўрганилмоқда. Натижалари ҳақида батафсил маълумот берилиши таъминланади”, деб ёзади Бош прокуратура воизи.

Тарқалган ахборотга кўра, воқеа Яшнобод туманидаги 289-мактабда содир бўлган. Ўғил бола экани айтилаётган ўқувчи ўзини мактаб биносининг 3-қаватидан ташлаган. Шундан сўнг, у тез ёрдам машинасида шифохонага олиб кетилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10 апрель куни соат 17:30 да Миробод туманида жойлашган 110-сонли мактабда 8-синф ўқувчиси M.С. вафот этган эди. Унинг ўлимига “ошқозон ости безига кенг кўламли қон қуйилиши, ўткир юрак қон томир етишмовчилиги, ўнг кўз ёнида шилинма, ички аъзолари тўлақонлиги, бош мия ва ўпкалар шиши” сабаб бўлган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент мактаб 11-синф ўқувчиси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг