Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш билан чиқди

Жамият

image

Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзгидромет огоҳлантириш билан чиқди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 5-7 ноябрь кунлари кутилаётган ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли Тошкент вилояти Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманларининг (Чотқол тизмасининг тоғлари) тоғли ҳудудларда денгиз сатҳидан 2000 метр баландликда қор кўчиш хавфи мавжуд.

Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралади.

Эсслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзгидромет Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида кучли шамол кузатилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш билан чиққан эди. Хусусан, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент вилояти қор кўчиш хавфи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг