Водийдагиларга кўчага чиққанда ниқоб тақиш тавсия қилинди
Жамият
−
05 Ноябрь 2025 9876 1 дақиқа
Бугун, 5 ноябрь куни Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида кучли шамол кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Маълум қилинишича, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.
“Мазкур ҳудудлар аҳолиси ҳамда меҳмонларидан эҳтиёт чораларини кўришларини сўраймиз”, дейилади хабарда.
Ўзгидрометнинг таъкидлашича, бундай об-ҳавода фуқаролар очиқ ҳаводаги фаолиятини қисқартириши, хонадан ташқарига чиққанда ниқоб тақиши керак.
Эслатиб ўтамиз, Ўзгидромет кеча, 4- ва 3 ноябрь кунлари ҳам Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида кучли шамол ва чанг-тўзонлар кузатилишидан огоҳлантирганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025