Ўзгидромет шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Жамият
−
15 Июль 44021 1 дақиқа
Жорий йилнинг 17-19 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет огоҳлантириш билан чиқди.
Қайд этилишича, 17 июлда республика шимолида, жанубида ва чўл ҳудудларида, 18-20 июлда ҳудуднинг катта қисмида ҳаво ҳарорати 40-43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 44-45 даражагача кўтарилади.
Республика бўйича шамол тезлиги 13-18 метр/соатгача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.
Live
Барчаси