Ўзгидромет шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Жамият
−
03 Апрель
14491Жорий йилнинг 4-7 апрель кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет огоҳлантириш эълон қилди.
Қуйидаги ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин:
Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманлари;
Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманлари;
Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон туманлари;
Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманлари;
Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманлари;
Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарлари;
Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманлари;
Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманлари;
Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат, туманлари ва Хонабод шаҳри.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралади.
LiveБарчаси
Хоразмда ўқитувчига ҳайкал қўйилди.
13 Апрель
Самарқандда юк машинаси ёниб кетди.
13 Апрель