Ўзгидромет ОТМга кириш имтиҳонларини ўтказиш вақти бўйича таклиф берди

Жамият

image

Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини соат 09:00 дан 11:00 гача бўлган вақтда ўтказиш таклиф қилинди. Гидрометеорология хизмати маркази шундай таклиф билан чиқди.

Марказнинг қайд этишича, 2020 йилнинг ёз ойлари қолган йилларга нисбатан салқинроқ бўлган. Жумладан, 2020 йилнинг мутлақ максимал ҳаво ҳарорати 40,2 даража ташкил этган, бу қиймат 2019 йилнинг мутлақ максимал ҳаво ҳароратидан 2,3 даражага, 2018 йилдан эса 2,8 даража бўлган. Бундай ҳолат 2020 йил 1 август кунида ҳам ўз аксини топган. Шу куни ҳаво ҳарорати 2019 йилнинг 1 август кунидаги максимал ҳаво ҳароратидан 6,5 даражага, 2018 йилнинг 1 августидан эса 3,7 даража салқинроқ бўлиб, 32,5 даражани ташкил этган.

Жорий 2021 йилнинг 1 август куни ҳаво ҳарорати меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда. Шу куни об-ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди (10-20 фоиз бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиш эҳтимоли бор). Шамол ўртача тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 35-40 даража бўлади.

“Маълумки, юқори ҳаво ҳарорати инсон организмига салбий таъсир кўрсатади. Юқори ҳарорат, авваламбор, терлашга олиб келиши, бу эса ўз навбатида организмни сувсизланишига, минерал сувлар ва фойдали витаминларни йўқолишига, шунингдек, юрак-қон томир тизими фаолиятида жиддий ўзгаришларни келтириб чиқариши, нафас олиш тезлигини ошириши ҳамда эътиборнинг заифлашиши, реакцияни пасайишига ва бошқа салбий оқибатларга олиб келиши мумкин”, дейилади Ўзгидромет хабарида.

Инсон организмига об-ҳаво таъсирини юмшатиш мақсадида Ўзгидромет томонидан қуйидагилар тавсия этди:

•    Республикада одатда ҳаво ҳароратининг юқори даражага кўтарилиши 12:00 дан 15:00 лар даврига тўғри келади. Бундан келиб чиқиб тест синовлари соат 09:00 дан 11:00 гача бўлган вақтда ўтказиш;

•    Имтиҳонларни иложи борича бино ичида ёки салқин жойларда ўтказиш;

•    Абитуриентларни мунтазам равишда ичимлик сувлари билан таъминлаб бориш.


Мақола муаллифи

Теглар

имтиҳон

Баҳолаганлар

257

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг