Ўзгараётган Конституцияга оддий одамлар қандай таклиф бериши мумкинлиги айтилди
Жамият
−
26 Май 2022
7494Хабарингиз бор, Ўзбекистонни йирик конституциявий ўзгаришлар кутмоқда. Куни кеча мамлакат Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов раислигида Конституцияга ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия тузилган эди.
Айни вақтда эса конституциявий ислоҳотлар бўйича фуқароларнинг таклифлари билан ишлаш механизми ишлаб чиқилди. У 6 босқичдан иборат бўлади.
1-босқич
Фуқаролар, ташкилотлар, нодавлат ва нототижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ўз таклифларини “Менинг Конституциям” (meningkonstitutsiyam.uz) платформаси, маҳаллалар, Халқ депутатлари кенгашлари, 1341 Call-маркази, почта, электрон манзил (taklif@2022.uz), Telegram бот (@meningkonstitutsiyam_bot) орқали йўллашлари мумкин.
2-босқич
Таклифлар рўйхатга олингач, фуқаролар бу ҳақда хабардор қилинади. Таклифлар Конституциявий комиссиянинг таклифлар билан ишлаш гуруҳига йўлланади.
3-босқич
Келиб тушган таклифлар таҳлил қилиш ва Конституциявий комиссияга киритиш учун тайёрланади ва Конституциявий комиссия таҳлил гуруҳига етказилади.
4-босқич
Конституциявий комиссия таклифларни кўриб чиқади ва Конституцияга ўзгартиш ва кўшимчалар киритиш бўйи таклифлар тайёрлайди.
5-босқич
Комиссия ахборот хизмати фуқаролар, ташкилотлар, жамоатчилик ва ОАВни Конституцияга таклифлар олиш жараёни бўйича хабардор қилади.
Комиссия Матбуот котиби – депутат Одилжон Тожиевнинг маълум қилишича, “айни пайтда Конституциявий комиссияга аҳолидан кўплаб таклиф ва мулоҳазалар келиб тушмоқда. Улар албатта кўриб чиқилади”.
Қайд этилишича, фуқаролик жамияти институтлари, ОАВ ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ҳам ўз таклифларини Конституциявий комиссиянинг таклифлар билан ишлаш гуруҳига тўғридан-тўғри юбориши мумкин.