Президентнинг ваколат муддати 7 йилгача узайтирилиши мумкин

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Президентининг ваколат муддати 5 йилдан 7 йилгача узайтирилиши мумкин. Бу ҳақда бугун, 25 июнь куни умумхалқ муҳокамасига қўйилган “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасида белгиланган. 

Ҳужжатда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 90-моддаси 2-қисмига ўзгартишлар киритиш, яъни “беш” деган сўзни “етти” деган сўз билан алмаштириш назарда тутилган.

Маълумот учун, 90-моддага кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган, бевосита сайловгача камида 10 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси сайланиши мумкин. Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикасининг Президенти бўлиши мумкин эмас.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги бор  президентлик муддати 2011 йилда ўзгартирилганди. Бунда муддатлар 7 йилдан 5 йилгача қисқартирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзгараётган Конституция

Баҳолаганлар

342

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг