Ўзганинг фотосурати устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, тарқатган аёл ушланди
3-саҳифа
−
28 Март
7859Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқларда тарқатган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар, Яшнобод туманида яшовчи 33 ёшли (аёл) Р.Д. ариза билан мурожаат қилиб, Telegram мессенжерида “Man baxtlimaaannn” номли профиль эгаси, Р.Д.нинг фотосуратларини ҳақоратли ёзувлар билан ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаштирганлигини маълум қилган.
Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳар, Сирғали туманида яшовчи 30 ёшли (аёл) Х.Ф. содир этганлиги аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган (аёл) Х.Ф., жабрланувчи (аёл) Р.Д.нинг фотосуратларини Telegram’даги “Man baxtlimaaannn” номли профили, шунингдек, Instagram ижтимоий тармоғидаги аккаунти орқали ҳақоратли ёзувлар билан тарқатгани аниқланган ва тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 140-моддаси (Ҳақорат қилиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, (аёл) Х.Ф.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлиги юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 140-моддаси 2-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазоси назарда тутилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь