Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерларни расмийлаштириш тартиби белгиланди

Жамият

image

Бугун, 21 июнь куни бўлиб ўтаётган Сенатнинг 53-ялпи мажлисида “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди. 

Унга кўра, янги Қонуннинг мақсади ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Келтирилишича, Қонун билан ер участкаси ва унда қурилган иморатга бўлган ҳуқуқни, шунингдек, якка тартибдаги уй-жой қурилган ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасига ижара ҳуқуқини эътироф этишнинг аниқ тартиблари белгиланмоқда.

Қайд этилишича, мажлисда сенаторлар томонидан Қонуннинг қабул қилиниши фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олган ер участкаларига нисбатан ижара ҳуқуқини ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилишига ва бу орқали аҳолининг ижтимоий, иқтисодий ҳамда ушбу бино ва иншоотларни коммунал тармоқларга улаш бўйича тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда юзага келаётган муаммоларининг ҳал этилишига имкон бериши таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу ялпи мажлисда Бош прокурор номзоди қайта кўриб чиқилиши ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сенат ер участкаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг