“Ўзбекнефтгаз”га нисбатан иш қўзғатилди
3-саҳифа
−
29 Август
12686Рақобат қўмитаси томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖга нисбатан иш қўзғатилди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, Рақобат қўмитаси томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасига кўра, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан махсус ахборот портали орқали ўтказилган 2 та жами 4.8 млрд сўмга яқин энг яхши таклифларни танлаш савдоларида “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилганлик аломатлари аниқланган.
Юқоридагиларга кўра, “Рақобат тўғрисида”ги қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли қарори билан тасдиқланган низом талаблари бузилиши аломатлари билан “Ўзбекнефтгаз” АЖга нисбатан иш қўзғатилди.
“Қўзғатилган иш ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиб, қарор қабул қилингандан сўнг қўшимча ахборот берилади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ кўчирмакашлик қилган чой корхонаси жаримага тортилганди.