“Ўзбекнефтегаз” раисига бирдан 4 ўринбосар тайинланди
Жамият
−
23 Июль 2019
6483“Ўзбекнефтегаз” акциядорлик жамияти раҳбариятида қатор муҳим тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қобул Муҳаммадиевич Тўхтаев “Ўзбекнефтегаз” АЖ бошқарув раисининг геология бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бунгача у бошқарув раисининг ишлаб чиқариш бўйича ўринбосари ва “Ўзнефтгазқазибчиқариш” АК бош директори бўлган.
Алишер Сайфуллаевич Мустафоев “Ўзбекнефтегаз” АЖ бошқарув раисининг қазиб чиқариш бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бунгача Мустафоев “Natural Gas-Stream” МЧЖ бош директори бўлган.
Мухтор Мустафоевич Темиров “Ўзбекнефтегаз” АЖ бошқарув раисининг қурилиш ва транспорт бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бунгача у UzGTL заводи қурилиши бўйича дирекция директори лавозимида ишлаган.
Улуғбек Муродиллаевич Ашуров ўз лавозими сақлаб қолиб, “Ўзбекнефтегаз” АЖ бошқарув раисининг иқтисодиёт ва молия бўйича ўринбосари этиб қайта тайинланди.
Аввалроқ, “Ўзбекнефтегаз” АЖ бошқарув раиси ўз лавозимида қолдирилгани ҳақида хабар берган эдик.