Ўзбекларнинг пулига муҳтож эмасмиз. Пул “море” — Мутахассис инвестиция олиб кириш ҳақида (видео)
Жамият
−
04 Июнь 2022
62318Ўзбекистонда маҳаллий инвесторлар капитали учун талаб қилаётган фойдалилик юқори. Хорижлик инвесторларда эса камроқ фойдага ҳам рози. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги электр энергетикаси тармоғини ислоҳ қилиш лойиҳаси директори ўринбосари Баҳромбек Умарбеков “Минбар” теледастурида айтиб ўтди.
“Ўзбекистонда ўзбекистонликлар капиталига талаб қилаётган фойдалилик баланд ҳисобланади. Бозорга тушиб, “выкуп”га машина оламан деса, 30 фоиздан беради. Банкка пул қўювчи ҳам 15 фоиздан беради. Нима учун мен ўлиб, куйиб ётибман, чет элдан инвесторларни олиб келяпман. Чунки, араблар 6 фоиздан пул қўйишга тайёр.
Ўзбекистонда ҳеч ким, манаман деган Ортиқхўжаев ҳам, ўша “Murad Buildings” ҳам 6 фоизга пул қўймайди. 15 фоизга пул қўяди, 15 фоиз қайтмаса пулини ишлатмайди. Жаҳон банки 3 фоиздан пул беряпти. Биз ўзбекларни пулига муҳтож эмасмиз. Пул “море”. Фақат буни тўғри шароитини яратсак бўлди. Жаҳон банки соҳаларда корхоналарнинг зарар кўрмасдан ишлашини таъминла, мен сени пулга кўмиб ташлайман деяпти”, дейди Баҳромбек Умарбеков.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 31 май куни Ўзбекистонда электр энергияси ва газ учун тўловларни амалга оширишнинг янги тартибини жорий этишни назарда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди. Лойиҳада газ ва “свет” учун ижтимоий норма ўрнатиш ҳамда табақалаштирилган тарифларга ўтиш таклиф қилинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь