1 июлдан Ўзбекистонда газ ва “свет” учун норма ўрнатилади
Жамият
−
31 Май 2022
26094Жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб аҳолига газ ва электр энергияси учун “ижтимоий норма” жорий қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархларини ўзгартириш тўғрисида”ги қарор лойиҳасида белгиланган.
Мазкур қарор лойиҳаси билан 2022 йил 1 июлдан бошлаб электр энергияси бўйича аҳоли учун ойига 250 кВт соатгача лимит берилади. Бу лимит доирасида 1 кВт 325 сўмга баҳоланади. Лимитдан ортган электр энергиянинг ҳар 1 кВт соати учун – 650 сўм тўланади.
Табиий газ бўйича ўрнатиладиган тартиб иситиш мавсумини ҳисобга олиб белгиланади. Хусусан, аҳоли учун:
• 1 куб м табиий газ истеъмоли ойига иситиш мавсумида 700 куб метргача – 410 сўм, 700 куб метрдан юқори ҳар 1 куб метр учун – 1 200 сўм;
• иситиш мавсумидан ташқари даврда 200 куб метргача – 410 сўм, 200 куб метрдан юқори ҳар 1 куб метр учун – 1 200 сўмни ташкил қилади.
Суюлтирилган газ эса аҳоли учун – 1 600 сўм миқдорида белгиланмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь