Ўзбекистоннинг ЖЧдаги ўйинлари 220 та мактабда намойиш этилади

Спорт

image
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатидаги ўйинларини республиканинг 220 та мактабларида томоша қилиш учун катта экранлар ўрнатилади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, лойиҳа доирасида мамлакатнинг 208 та туман ва шаҳридаги умумтаълим мактабларида махсус томоша ҳудудлари ташкил этилади. Ушбу мактабларда ўқувчилар, ота-оналар ва барча футбол ишқибозлари Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги ўйинларини катта экранлар орқали жонли эфирда томоша қилиш имкониятига эга бўлади.

Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, “Мухлислар майдони” ҳудудлари футбол учрашувларини қулай шароитларда кузатиш учун зарур техник воситалар билан жиҳозланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида қуйидаги учрашувларни ўтказади (Тошкент вақти билан):
  • Ўзбекистон – Колумбия (18 июнь, соат 07:00);
  • Ўзбекистон – Португалия (23 июнь, соат 22:00);
  • Ўзбекистон – Конго (28 июнь, соат 04:30).

Мақола муаллифи

Теглар

мактаб Ўзбекистон Жаҳон чемпионати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг