Ўзбекистоннинг UNESCO ишлари бўйича Миллий комиссияси бош котибига ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Элмурод Иқболжон ўғли Нажимов UNESCO ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссиясининг Бош котиби ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Бош вазирининг матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов маълум қилди. 

Унга кўра, Элмурод Нажимов Вазирлар Маҳкамасининг кеча, 13 сентябрда қабул қилинган 469-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикасининг UNESCO ишлари бўйича Миллий комиссияси Бош котиби ўринбосари лавозимида иш бошлаган.

Нажимов 1992 йил 1 мартда Андижон вилоятида туғилган. У 2016-2020 йилларда Республика методика ва ахборот маркази, Маданият вазирлиги ҳузуридаги Ахборот ва компьютер технологиялари маркази ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган. 2020 йилдан буён эса Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси сифатида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон маданияти ва санъатини ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги UNESCO ишлари бўйича Ўзбекистон Миллий комиссияси Бош котиби лавозимида ишлаб келаётган Гаяне Умерова Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарори билан Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси этиб тайинланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов UNESCO Элмурод Нажимов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг