Ўзбекистоннинг Туркманистонга қарши асосий таркиби эълон қилинди
Спорт
−
02 Сентябрь 2025 5215 1 дақиқа
Бугун, 2 сентябрь куни Тошкентдаги “Олимпия” стадионида CAFA Nations Cup 2025 мусобақасининг А гуруҳи доирасида Ўзбекистон ва Туркманистон терма жамоалари ўзаро куч синашади. Учрашув давомида майдонга тушадиган Ўзбекистон терма жамоасининг таркиби эълон қилинди.

Маълумот учун, CAFA Nations Cup 2025 мусобақасида 8 та миллий терма жамоа иштирок этмоқда. Ўйинлар Тошкент ва Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади.
Гуруҳда 1-ўринни эгаллаган жамоалар 8 сентябрь куни финалда тўқнаш келади.
Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги ўйин соат 19:30 да бошланади. 5 сентябрь куни эса жамоа Қирғизистонга қарши тўп суради.
Шу кунга қадар Ўзбекистон Уммон жамоасига қарши ўйин ўтказганди. Баҳс 30 август куни “Олимпия” стадионида бўлиб ўтган ва дуранг, яъни 1:1 ҳисобда якунланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов жароҳат олгани сабаб CAFA Nations Cup турнирида иштирок этолмаслиги ҳақида хабар берилганди.
Live
БарчасиПушкиннинг чевараси оламдан ўтди
07 Февраль