Ўзбекистоннинг рақиби ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди

Спорт

image
Бугун, 2 июнь куни Ўзбекистон терма жамоасининг мундиалдаги рақиби Колумбия ўртоқлик учрашуви ўтказди. Унда Лотин Америкаси вакиллари Коста-Рика терма жамоасини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Боготада бўлиб ўтган баҳсда колумбияликлар сафида Давинсон Санчес, Луис Диас ва Луис Хавьер Суарес гол урди. Коста-Рика терма жамоасининг ягона голини Андрей Сото киритди.

Маълумот учун, бугун, 2 июнь куни Ўзбекистон терма жамоаси ҳам Канадага қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Баҳсда Фабио Каннаваро шогирдлари 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Колумбия терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг “К” гуруҳида Португалия, Конго Демократик Республикаси ва Ўзбекистон терма жамоаларига қарши майдонга тушади. Мундиалдаги илк учрашув жорий йилнинг 17 июнь куни айнан Ўзбекистон терма жамоасига қарши бўлиб ўтади.

Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Колумбия Коста-Рика

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг